Ўзбекистон янгиликлари

Юртимиз яна дунёнинг энг хавфсиз давлатлари қаторида

“Global Terrorism Index – 2019” рейтингида терроризм хавфи даражаси бўйича Ўзбекистон 2019 йилда ўз ўрнини 2018 йилга нисбатан уч поғонага оширди ва 132-ўриндан 135-ўринга кўтарилиб, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида қолди, дея “Тараққиёт стратегияси” маркази хабар берди.

Ушбу рейтингга дунёнинг 160 мамлакати терроризмнинг хавфлилик даражаси бўйича киритилган. Жумладан, энг хавфсиз давлатлар қаторида Туркманистон ва Беларусь 138-ўрин деб тан олинган. Эстония 123-ўрин, Латвия 117-, Литва 107-, Озарбайжон 103-, Грузия 90-, Қирғизистон 87-, Қозоғистон 85-, Тожикистон 50-ўринни, Россия Федерацияси эса террористик хавф бўйича рейтингда 37-ўринни  эгаллаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

1663 марта ўқилди

Янгиликлар

Top