Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

ДИҚҚАТ: Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

?Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни Диний идоранинг qabul.muslim.uz сайти ва  @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.

❗️Мадрасаларга Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.

? Абитуриентнинг қайси сменада тест синовларини топшириши рухсатномада кўрсатилган.

? Қабул имтиҳонларига оид энг сўнгги маълумотларни диний идоранинг https://t.me/muslimuzportal телеграм канали орқали хабардор бўлиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal

1822 марта ўқилди