Ўзбекистон янгиликлари

Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси 1442» давом этмоқда

“АzonTV” илмий-маърифий онлайн телеканалида юртимизнинг аҳли қуръонларидан бири, устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган Қуръон мусобақаси 3-ҳафта саралаш жараёнлари бошланди.

“Қуръони карим мусобақаси 1442” танловини ўтказишдан асосий мақсад халқимизнинг Каломуллоҳга бўлган муҳаббатини ошириш, янги аҳли Қуръонларни кашф этиш, ёшларимизнинг илмга бўлган рағбатларини юксалтириш, юртимизнинг катта қорилари билан жонли мулоқотни йўлга қўйиш, Қуръони каримни ўрганишга бўлган қизиқиш ва салоҳиятни қўллаб-қувватлашдир.
Қуръон мусобақаси қатнашчилари икки йўналишда Ҳифз ва тиловат йўналишида беллашадилар.

Суперфинал босқичига қадар ҳар ҳафта саралаш босқичлари бўлиб ўтади.

Ҳар душанба куни ҳифз йўналиш бўйича соат 8:00 дан 13:00га қадар телеграм манзили орқали аризалар қабул қилинади.

Ва қабул қилинган аризалар орасидан 10 иштирокчи рандом орқали автоматик тарзда сараланиб олинади. Сўнгра мана шу сараланган иштирокчилар ўртасида ҳафтанинг чоршанба куни Қуръон мусобақаси ўтказилади.
Бу саралаш жараёнлари супер финал босқичига қадар ҳар ҳафта янгидан бўлиб ўтади. Саралаш жараёни онлайн эфирда, шаффоф ҳолда ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида иккала йўналишда иштирок этиш мумкин эмас. Иштирокчилар ҳифз ва тиловат йўналишидан фақат бирини танлашлари шарт.

Суперфинал босқичи муборак Рамазон ойида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар Ўзбекистон фуқароси ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган бўлишлари шарт.

Мусобақада фақат балоғатга етган эркаклар қатнашишлари мумкин.

Ҳофизи Қуръон қориларимизни ҳифз йўналиши бўйича иштирок этиш учун чорлаймиз.

Aризаларни https://t.me/azonquronbot манзилида тўлдиришингиз мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 
 
1548 марта ўқилди

Янгиликлар

Top