Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар

Фарғона вилоятида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш, имом-хатиб ва намозхонлар билан учрашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ҳолидан хабар олиш мақсадида бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар вилоятга ташриф буюрди. Меҳмонларга Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам Жамилов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқда.

 

Ташриф тафсилотларини сайтимиз ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

1445 марта ўқилди
Мавзулар