Ўзбекистон янгиликлари

Ҳадис – маърифат ва маданият манбаи

Яқинда «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида «Ҳадис маърифат ва маданият ўчоғидир!» мавзусида интеллектуал беллашув бўлиб ўтди. Беллашувни билим юртининг ҳадис фани мударрисаси Маҳфуза Бозорова ташкиллаштирди. Мусобақада 2-курс талабалари «Сакийна» ҳамда «Эътироф» номи остида икки гуруҳга бўлиниб ўзаро мусобақалашишди.

Беллашувнинг охирги босқичига қадар устунлик гоҳ биринчи гоҳ иккинчи жамоа томонида бўлди. Шиддатли тарзда кечган жараёнлар якунида иккала гуруҳнинг ҳам тўплаган баллари ҳисоблангач, дуранг натижада дўстлик ғалаба қозонди.  

Тадбир кузатувчиси бўлган «Маънавият сарчашмаси» газетаси мухбири Дилором Ҳалимова беллашувдан маънавий озиқ олганини, иштирокчилардаги илмга чанқоқлик ва ҳаё-ибо ҳақиқий мўминаларга хос эканини эътироф этди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир ҳидоятга бошласа унга унга эргашганларнинг ажрича ажр берилади…» (Муслим ривояти).  Шундай экан, олис ўтмишдан бугунги кунга қадар инсоният учун йўлчи юлдуз бўлиб келган пайғамбар алайҳиссаломлар, хусусан, ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, саҳобайи киромларга, Ислом равнақи йўлида хизмат қилган уламоларга то маҳшар кунига қадар беадад ажру мукофотлар ёғилсин! деган самимий дуо ила беллашув якунланди.

   Ҳуснигул ҲАЛИМОВА,

       Билим юрти махсус фанлар услубий  бирлашмаси раисаси

7830 марта ўқилди

Янгиликлар

Top