Ўзбекистон янгиликлари

Жаҳон тиллари университети талабалари Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Араб тили факультети талабалари келиб, олийгоҳ фаолияти билан танишдилар.

Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхона мудири ва институт Ахборот-ресурс маркази ходими Камолиддин Маҳкамов таълим муассасасининг ўқув, илмий ва ташкилий фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, талабалар Институтнинг бой кутубхонасидаги ноёб ва машҳур китобларни ҳам кўздан кечирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1243 марта ўқилди

Янгиликлар

Top