Ўзбекистон янгиликлари

РАМАЗОН ТАҚВИМИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ташаббуси билан идора қошидаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси Рамазон олдидан яна бир хайрли ишни бошладилар. Нашриётда тайёрланиб чоп этилган “Рамазон тақвими”ни жамоа аъзолари бутун пойтахт бўйлаб тарқалиб, ҳамшаҳарларимизга улашиб чиқмоқдалар. Масжидларда, чорраҳаларда, савдо масканларида, бозорларда ва бошқа аҳоли гавжум жойларда тарқатилган Тақвимни олган юртдошларимиз мамнун бўлиб нашриёт жамоаси ҳақига дуолар қилдилар.

1601 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top