Ўзбекистон янгиликлари

Секейра намоз ўқиган «Локомотив» футболчилари ҳақида: «Руҳий қувват жисмоний кучдан устун экани яна бир бор исботини топди»

Ўзбекистон суперлигасиниг навбатдаги ўйини Машъал - Локомотив клублари ўртасида ўтказилди. «Муборакдаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ифторлик учун дастурхон безадик» дейди «Локомотив» клуби шифокори Аброр Пирриев.

— Ўйиндаги ҳисоб («Машъал» - «Локомотив» - 1:4). Оғиз очиб жамоа намозга сафланди. Бу ҳолатни Секейра диққат билан кузатиб турарди. Автобус йўлга тушганда бош мураббий менга юзланди:

– Конфуций айтган: Дунёда шундай нарсалар борки, уларни кўрмасдан туриб ишониб бўлмайди. Яна шундай нарсалар борки, ишонмай туриб кўриб бўлмайди. Негадир, йигитлар намозга берилганда буюк файласуфнинг шу сўзлари ёдимга тушди.

– Ўша ишончни ҳосил қилувчи ва уни мустаҳкамловчи бир қудрат бор; бу ҳам бўлса илмдир, деган бизнинг алломалар, – қўшиб қўйдим мен.

Бироз жим қолган бош мураббий фикрини хулосалаган бўлди:

– Ҳа-а, футболчилар рўза тута бошлаганда уларнинг жисмоний ҳолатини ўйлаб бироз хавотирда эдим. Аммо руҳий қувват жисмоний кучдан устун экани яна бир бор исботини топди.

Манба: stadion.uz

1244 марта ўқилди

Янгиликлар

Top