Ўзбекистон янгиликлари

Халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз иштирок этди

Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилиш бўйича Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган 18-Халқаро Қуръони карим мусобақасида бир нафар вакилимиз – Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жоме масжиди имоми ноиби Валихон қори Азимбоев иштирок этди.  

Мазкур мусобақада 32 та давлатдан келган етук Қуръон ҳофизлари қатнашди.

Мусобақада юқори уч ўринни қўлга киритган қориларга совринли мукофотлар топширилди. Унда 1-ўрин Эрон, 2-ўрин Баҳрайн, 3-ўрин Сурия давлати қориларига насиб қилди.

Вакилимизга иштироки тўғрисидаги ташаккурнома ёрлиғи тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчилар учун мусобақа ташкилий ҳайъати томонидан Москва шаҳридаги диққатга сазовор жойларга зиёрат ҳам уюштирилди.

                                                                                                                                                                                                 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

 Абдуллоҳ ПАРПИЕВ

тайёрлади.

                                                                                            

392 марта ўқилди
Top