Ўзбекистон янгиликлари

Ҳукумат муҳожирлар аҳволига бефарқ эмас

Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси бошчилигидаги делегация таркибида Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби ўринбосари – “Носирхон” масжиди имоми Жасур Раупов Россияга меҳнат муҳожирлари билан учрашувларда иштирок этиш учун боргани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу ташриф чоғида Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби ўринбосари Новосибирск вилоятидаги мехнат муҳожирлари истиқомат қилаётган умумий ётоқхоналарда якка тартибдаги суҳбатлар ташкил этди. Суҳбатлар диний экстремистик оқимлар борасида бўлди. 

Шунингдек, миллатлараро тотувлик борасида Байналмилал клубида ўзбек жамоат бирлашмалари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Новосибирск вилоятининг губератори ўринбосари ва ҳукумат аъзолари билан учрашувлар 30-31 октябрь кунлари ташкил этилди.

Новосибирск шаҳридаги Хелок бозоридаги Хелок масжидида   пешин намозидан кейин бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари билан диний экстремистик оқимлар, ватанпарварлик, оиланинг мукаддаслиги мавзуларида маъруза қилинди.

Новосибирск филармониясининг залида ҳалол меҳнат қилаётган муҳожир ватандошлар билан катта учрашув ташкил этилди. Учрашувда огоҳлик давр талаби экани, ватанга садоқат, ҳалоллик, оилага вафодорлик мавзуларида фикрлар билдирилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегациясининг Россияга сафари 30 октябрдан 9 ноябрга қадар давом этади. Улар Москва, Санкт-Петербург, Астрахань ва Новосибирск шаҳарларида учрашувлар ўтказадилар.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

матбуот хизмати

338 марта ўқилди
Top