Ўзбекистон янгиликлари

Диний-маърифий сайтлар учун ўқув семинари

Замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Интернет тармоғининг ҳаётимиздаги ўрни жуда ҳам катта бўлмоқда. Ҳозирда бирор-бир хабарни дунёга ёйишда ёки керакли саволларга жавоб топишда, бир сўз билан айтганда, ахборотга бўлган эҳтиёжни қондиришда интернет энг асосий хизматчига айланди.


Шу кабиларни инобатга олган ҳолда миллий домендаги диний-маърифий мавзудаги интернет манзиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, веб-саҳифа юритишга масъул шахсларнинг билим ва маҳоратларини ошириш мақсадида, диний-маърифий сайтлар муҳаррирлари ва техниклари учун ўқув тренинглар ташкил этиб келинмоқда.


Бугун, 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган диний-маърифий сайтларнинг муҳаррирлари учун ана шундай ўқув машғулотлари бошланди. Улар бир неча кун давомида соҳанинг энг етук мутахассислари томонидан ўқиладиган маърузаларни тинглашади ва давра суҳбати шаклида долзарб масалаларни муҳокама қилишади.


Бундан аввал вилоятларда фаолият олиб бораётган диний-маърифий сайтларнинг муҳаррирлари ва техниклари мана шундай курсларда ўз касб-маҳоратларини ошириб қайтишди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

4197 марта ўқилди

Янгиликлар

Top