Ўзбекистон янгиликлари

Уйли бўлганлар қанча? Уйини таъмирлатганлар-чи?

Фарғона туманининг "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилшоджон Маҳаматовнинг уй-жойи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кўмагида таъмирлаб берилди. II гуруҳ ногирони Дилшоджон бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун, деб хабар беради УзА.

 – Биздек инсонларни қўллаб-қувватлаётган Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Дилшоджон. – Турмуш ўртоғим ҳам ногирон. Икки фарзандимиз бор. Янги йилда уй-жойимиз таъмирдан чиқариб берилгани бизга катта байрам совғаси бўлди. 


– Шаҳар ва туманларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, – дейди Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Тўйчибой Саримсоқов. – Масалан, 2 минг 451 оилага манзилли ёрдам кўрсатиш, 38 оилани уй-жой билан таъминлаш, 190 оиланинг уй-жойини таъмирлаш, 2 минг 109 оилага маиший техника жиҳозлари олиб бериш, 114 оиланинг тиббий ёрдамга муҳтож аъзоларига саломатлигини тиклаши учун амалий кўмак бериш ишлари амалга оширилмоқда. 

771 марта ўқилди

Янгиликлар

Top