Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида пресс-холл иш бошлади

Унда Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти журналистлар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилади, деб хабар беради ЎзА.

 

Айни пайтда пресс-холлнинг дастлабки тадбири – Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш мавзусидаги матбуот анжумани бошланди. 

 

Журналистлар саволларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов жавоб бермоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

4460 марта ўқилди