Ўзбекистон янгиликлари

Мусобақа иштирокчиларига Муфтий ҳазратнинг саломи етказилди

Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқандда бўлиб ўтаётган мусобақада Қуръон мусобақаси ҳайъати раиси Абдулҳаким қори сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини ушбу улуғ кун билан муборакбод этди. Абдулҳаким қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломларини самарқандликларга етказди.

Бугун аср намози вақтигача эркакларнинг мусобақаси якунланиб, аёл-қизларимизга навбат берилади. Мусобақанинг яна бир ҳудудий қисми Пастдарғом туманида ҳам олиб борилмоқда. Ҳурматли Қуръон ихлосмандлари барчангизни Самарқандда бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасига таклиф этамиз.

Қуръон байрамингиз муборак бўлсин.

ЎМИ матбуот хизмати

3033 марта ўқилди

Янгиликлар

Top