Ўзбекистон янгиликлари

Президентимиз Шаҳрисабз шаҳридаги "Дорут-тиловат" мажмуасини зиёрат қилди
Аввалроқ, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида маълумот берган эдик.

Бугун, 28 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган "Дорут-тиловат" мажмуасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ушбу қадамжога ташриф доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари  ҳамроҳлик қилган.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат этилди. Уламолар билан мулоқотда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритилди.


ЎМИ Матбуот хизмати
 
 
3505 марта ўқилди

Янгиликлар

Top