Ўзбекистон янгиликлари

Деновда ҳифз йўналишида энг яхшилар сараланди

29 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи ўтказилмоқда.

“Имом Бухорий” жомеъ масжидида ўтказиладиган саралаш мусобақасида 60 дан ортиқ қорилар иштирок этди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида ташкил этилган Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтган саралаш босқичи натижалари билан танишинг.

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш

1. Саидқулов Алиасқар
2. Муртазоев Муҳаммадсодиқхон
3. Мирзақулов Жалолиддин
3. Тўрақулов Муҳаммад

26-40 ёш

1. Эгамбердиев Сайфулло
2. Абдусаломов Бахтиёр
3. Караматов Муҳаммадҳусайн

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.

Бизни muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.

ЎМИ Матбуот хизмати

3220 марта ўқилди

Янгиликлар

Top