Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Ислом академияси докторантларни қабул қилишни бошлади

Ўзбекистон Ислом академияси таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3433-сонли қарори ижросига мувофиқ, республикада фаолият олиб бораётган олий ва Ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмли кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, ҳадисшунослик, тафсир ва фиқҳ, калом илми йўналишлари бўйича етук илмий ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Ислом академияси таянч док­торантура, докторантура ва мустақил илмий изланувчилар учун танлов эълон қилади.

Ислом тарихи ва манбашунослиги, қуръоншунослик, ҳадисшунослик, тафсир ва фиқҳ, калом илми, илоҳиёт йуналишларидаги фан соҳаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш истаги бўлган номзодлар Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Миллий университети, «В» бино, 2-қаватда жойлашган Ўзбекистон Ислом академиясига мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон Ислом академияси Илмий кенгашининг 2018 йил 25 январдаги 1-сонли йиғилиши қарорига мувофиқ таянч докторантурага танлов имтиҳонлари 2018 йил февраль ойи охирига қадар ўтказилади.

Ўзбекистон Ислом академияси маъмурияти

Мурожаат учун манзил: 100174, Тошкент шаҳри,
Университет кўчаси, 4-уй. ЎзМУ. «В» бино,
2-қават. Тел.: (0-371) 227-15-48.

ЎМИ Матбуот хизмати

6565 марта ўқилди