Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун, “Саратов авиалиниялари” компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти Москва вилоятида ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолётдагиларнинг барчаси авиаҳалокатда ҳалок бўлгани айтиб ўтилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

792 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top