Ўзбекистон янгиликлари

Азизлар илоҳий калом файзи ва маърифатини кенг ёйиш, Қуръон зиёсини ҳар бир киши қалбига кириб бориши мақсадида ўтказилаётган Қуръон мусобақаси Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳияси билан биз кутгандан-да улуғ натижаларни ҳадя этмоқда.
Тўғриси, ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудида Ҳақ таоло каломига бўлган завқу шавқни кўриб, қувондик. Аллоҳга шукрки, диёримизда илоҳий каломга ошно қалблар жуда-жуда кўп экан.
Мана, Раббимизнинг марҳамати ила мусобақанинг туман-шаҳар босқичи ўз якунига етмоқда. Лекин бизларни қалбларимизни Яратган Парвардигор каломига ошно қилиб, мустаҳкам боғлаган бу файзни Аллоҳдан давомий қилишини сураймиз.
Айни вақтларда “Ҳазрати Имом” жоме масжидида давом этаётган қорилар мусобақасига одамлар тўп-тўп бўлиб келиши давом этмоқда. Ҳаво ҳарорати минус уч даража совуқ бўлиши, қор ёғаётганига қарамай мухлис бандалар Қуръон тиловатидан бир зум ҳам узилмасликка интилишмоқда.
Шундай экан азизлар, сиз ҳам мусобақанинг якуний лаҳзаларини ўтказиб юборманг, агар узоқда ё бирор иш билан банд бўлсангиз muslim.uz портали орқали жонли кузатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3330 марта ўқилди

Янгиликлар

Top