Ўзбекистон янгиликлари

70 яшар отахон «Етти Пир» зиёратгоҳлари бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширди

Юртимизда туризмга берилаётган эътибор ва ташкил этилаётган саёҳатлардан руҳланган ҳолда, 2018 йилнинг 7 апрел куни Бухоро вилояти, Пешкў туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшни қарши олган отахон Қудратов Муҳаммад Қулназарович юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз саёҳатини бошлади.
Саёҳатчи отахонимиз Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган бўлиб, – «мазкур саёҳат орқали юртимизда ички туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», – деб таъкидлайди Муҳаммад бобо.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати билдиришича, ҳозирги кунга қадар отахон, Бухоро – Самарқанд йўналишида ҳамда Бухоро вилоятидаги «Етти Пир» (бухоролик етти пир – Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Али Ромитаний, Муҳаммад Бобо Саммосий, Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд) зиёратгоҳлари бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширган.
М.Қудратов саёҳатининг давоми тизимли равишда ёритиб борилади.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

 

3193 марта ўқилди

Янгиликлар

Top