Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Президенти АҚШга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Вашингтонда давлатимиз раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Расмий ташриф якуни бўйича икки мамлакат Президентлари "Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: янги стратегик шериклик даврининг бошланиши" деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

2433 марта ўқилди