Ўзбекистон янгиликлари

Наманганда Рамазон ойи кириб келиши ҳамда “Ёнғин профилактикаси куни” муносабати билан қўшма амалий семинари ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят Наманган шаҳридаги масжидларда 2018 йил муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўратинки кайфиятда ўтказиш ҳамда намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида масжидлар томонидан кўплаб ишлар амалга оширилди.

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросинини таъминлаш юзасидан кириб келаётган Рамазон ойида қилинадиган ибодатларда бериладиган савоблар даражаси баландлиги, бу ойда бошқа ойларга қараганда кўпроқ хайрли ишларни ўтказиш лозимлиги, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш, беморлардан хабар олиш савобли амал эканлиги, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак беришлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказмоқдалар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 май кунги 01 А /058-сонли буйруғини ижросини таъминлаш учун Наманган шаҳридаги барча масжидларда жорий йилининг 12 май куни “Озодалик куни” ўтказилди. Ҳар бир масжид ўзининг хонақоҳ, айвон ва шийпонларни махсус чанг ютгичлар билан тозалади ва ойналари артилди. Шунингдек овоз кучайтиргичлар соз ҳолга келтирилди.

Рамазон ойи муносабати билан барча масжидлардаги мавжуд ўт ўчириш асбоб-анжомлари кўздан кечирилди, барча зарур буюмлар шай ҳолга келтирилди. Жорий йилнинг 16 май куни Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжидида шаҳардаги мавжуд масжид имом-хатиб ва мутаваллилар иштирокида Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ билан ҳамкорликда Рамазон ойи кириб келиши ҳамда “Ёнғин профилактикаси куни” муносабати билан қўшма амалий семинари ўтказилди. Семинарда соҳа мутахассислар томонидан йиғилганларга фуқаролар эвакуацияси, ўт ўчириш анжомларини ишлатиш тартиб-қоидалари кўрсатилди ва мутахассислар иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар беришди.

Наманган шаҳар бош имом-хатиби

Аббаситдинов Мусохон

 

 

 

2959 марта ўқилди

Янгиликлар

Top