Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

ИҲТ саммитида Сенат раиси иштирок этади

2018 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашувда 2018 йилнинг 18 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этиши элчига расман маълум қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2458 марта ўқилди