Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Жазоир Республикасининг “El Djazairia One” телеканали ижодкорлари ўлкамизнинг зиёрат туризми борасидаги салоҳиятини ёритиш мақсадида шу йилнинг май ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюришган эди. Меҳмонлар икки ҳафта мобайнида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларда бўлиб, юртимизнинг диққатга сазовор ерлари, тарихий обидаларимиз, бой маданиятимиз, миллий ҳунармандчилигимиз анаъналари ва ўзбек халқи ҳаёти ҳақида кўрсатувлар тасвирга олишган эди.

Ижодкорлар берган хабарларига кўра, ана ўша кўрсатувлар тайёр бўлган ва Ўзбекистон ҳақидаги туркум дастурлар рамазон ойи туҳфаси сифатида Жазоир Республикасининг El Djazairia One телеканалида ҳар куни эфирга узатилади. Энг қизиғи, улар Ўзбекистонга келишдан аввал Индонезия Республикасида бўлиб, худди шу йўналишда кўрсатувлар тайёрлашган, бироқ аввал Ўзбекистон жавоҳирлари ҳақидаги кўрсатувларни эфирга беришни маъқул кўрганликларини айтишди.

Қуйида кўрсатув анонсини кўришингиз мумкин:

Телеканалнинг Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувларини насиб бўлса сайтимиз орқали ҳавола этиб борамиз.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

3193 марта ўқилди

Янгиликлар

Top