Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Санкт-Петербург муфтийси Ўзбекистон делегацияси билан учрашди

Санкт-Петербург шаҳар ва Шимолий-Ғарбий минтақа мусулмонлар диний идораси муфтийси, шайх Равил Панчеев Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги “Ўзбекистоннинг маданий мероси – мамлакатлар ва халқлараро суҳбат” халқаро конгрессига келган Ўзбекистон расмий делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда "islam.ru"га таяниб "info.islom" нашри хабар берди.

Учрашув давомида муфтий ҳазратлари Ўзбекистоннинг диний ва маърифий соҳага қўшган ҳиссасини эътироф этиб, жумладан шундай деди: “Кўплаб диний уламолар Ўзбекистонга таълим олишган. Биз сизларга умум Исломий қадриятларга алоҳида эътибор қаратиб уларни дастаклаётганингиз учун миннатдорлик билдирамиз”.

Ўзбекистонлик меҳмонлар муфтий ҳазратларига ўлкамиз мусулмонлари учун қадрли бўлган “Катта лангар” Мусҳафининг нусхасини ва бошқа бир қатор адабиётларни ҳадя этишди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2472 марта ўқилди