Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига ташриф буюради

Бугун, 5 июль куни Нурсултон Назарбоевнинг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилади. Бу ҳақда "uznews.uz" хабар берди.

Шавкат Мирзиёевнинг 6 июль куни Остона шаҳрининг ташкил топишининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган байрам тантаналарида иштирок этиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг таваллуд айёми билан табриклаган эди.



ЎМИ Матбуот хизмати

436 марта ўқилди

Янгиликлар

Top