Ўзбекистон янгиликлари

Sahid Hotels & Resorts Ўзбекистондаги зиёратгоҳ ҳудудида меҳмонхона қуради

Sahid Hotels & Resorts номли Индонезия компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Имом ал-Бухорий мажмуаси лойиҳаси билан танишдилар.
Ушбу танишиш давомида индонезиялик тадбиркорлар ўзларининг меҳмонхона тизимларига кирувчи тармоқни Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳудудида қуриш ниятлари бор эканини билдирганлар.

Меҳмонлар Самарқанд вилояти ҳокимлиги, давлат туризм қўмитаси ҳудудий бўлими вакиллари билан учрашганлар. Ўтказилган учрашувларда индонезиялик сайёҳларни зиёрат туризми йўналишида Ўзбекистонга жалб этиш масаласи ҳам муҳокама этилган.

Экспертларнинг фикрига кўра, халқаро бренддаги меҳмонхоналарнинг қурилиши меҳмонларни жалб этишнинг яна бир усули экани қайд этилди.

Маълумот учун, Sahid Hotels & Resorts компанияси Индонезияда 26 меҳмонхонага эгалик қилади. Компания 2025 йилга қадар тармоқни 100 та меҳмонхонага етказишни режалаштирган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2712 марта ўқилди

Янгиликлар

Top