Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун Махсус комиссия томонидан ўтказилган суҳбат бўйича маълумот

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун Махсус комиссия томонидан ўтказилган суҳбат бўйича

МАЪЛУМОТ

Мамлакатимизда бугунги кунда ҳар бир соҳада жадал ислоҳотлар даври давом этмоқда. Ёшларнинг юртимиздаги олий таълим муассасаларида замонавий талаблар асосида билим олиши, илм ўрганиши, ўзлари танлаган соҳалар бўйича етук мутахассис бўлиб етишишлари учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академиясида нафақат ҳамюртларимизнинг, балки хорижий фуқароларнинг таълим олиши учун ҳам шароит яратилган.

Академиянинг олдига Қуръон илмлари, ҳадиси шариф, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, ислом тарихи, манбашунослиги ва фалсафаси каби диний таълим йўналишлари, диншунослик, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар, зиёрат туризми ҳамда мумтоз шарқ адабиёти сингари дунёвий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалаврлар ва магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Ўбекистон халқаро ислом академиясида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан Академия таълим жараёнига хорижий мамлакатлар фуқаролари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида хорижий талабаларни ўқишга қабул қилиш учун белгиланган тартибга мувофиқ тузилган Махсус комиссия чет эллик абитуриентлар билан суҳбат ўтказмоқда. Бугунги кунга келиб, Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан келган фуқаролар ўзлари танлаган таълим йўналишларида ўқиш учун суҳбатдан ўтди.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда хорижий фуқароларни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқишга кириши учун аризаларни қабул қилиш ва Махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказиш жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Бакалавриат таълим йўналишлари қуйидагилардан иборат:

 

  • Исломшунослик (Қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, ақида ва тасаввуф, ислом ҳуқуқи, Ислом тарихи ва манбашунослиги)
  • Филология ва тилларни ўқитиш (Мумтоз шарқ адабиёти)
  • Диншунослик
  • Халқаро муносабатлар
  • Иқтисодиёт (Ислом иқтисодиёти)
  • Хорижий тил ва адабиёти (араб тили)
  • Туризм (Зиёрат туризми)
  • Психология (дин социопсихологияси)

 

Магистратура таълим йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • Қуръоншунослик
  • Ҳадисшунослик
  • Ақида, калом илми ва ақидавий таълимотлар
  • Ислом ҳуқуқи
  • Ислом тарихи ва манбашунослиги
  • Диншунослик
  • Тарих (Ислом цивилизацияси)
  • Иқтисодиёт (Ислом иқтисодиёти)
  • Мумтоз филология (Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги)
  • Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар
  • Туризм (Зиёрат туризмини ташкил этиш ва бошқариш)
  • Психология (Дин психологияси)
  • Исломда банк иши

 

 

Таянч докторантурада мавжуд йўналишлар:

  • Қуръоншунослик
  • Ҳадисшунослик
  • Фиқҳ
  • Калом илми
  • Ислом тарихи ва манбашунослиги

 

 

Хорижий талабалар Академияга суҳбат асосида қабул қилинади. Академияда таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқаролар батафсил маълумот олиш учун  Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  электрон манзили ва +99871 244 95 93 телефон рақами орқали Халқаро алоқалар ва Хорижий талабалар билан ишлаш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

3226 марта ўқилди

Янгиликлар

Top