Ўзбекистон янгиликлари

Вилоят бош имом-хатиби марғилонлик имомлар билан учрашди

ЎМИнинг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Марғилон шаҳридаги «Каптарли мозор» масжидида шаҳарда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари билан учрашди.

Йиғилишда муқаддас динимиз таълимотини халққа соф тарзда етказиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда имом-хатиблар фаоллигини ошириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида халқни яхшиликка чақирувчи воиз, аввало, ўзи солиҳ бўлмоғи кераклиги, чунки у солиҳ бўлмаса инсонлар унинг атрофида жипслашмаслиги, бунинг натижасида оламнинг бузилишига сабаб бўлиши, сўзи эса инсонлар қалбидан жой ололмаслиги, инсон камтарин, мулойим бўлиши, аксинча мутакаббир, дағал ва тошбағир бўлмаслиги керакилиги ҳамда мажлисини одамлар малолланиб қоладиган даражада чўзиб юбормаслиги лозимлиги таъкидланди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан келган ривоятда: «Қалбларнинг тетиклик, қизиқишлик ва воизга юзланиш ҳамда юз ўгириш вақти бор. Шундай экан, инсонлар сенга қалбан юзланиб турган муддатда гапиргин”, дейилган.

Демак,  воиз мазкур хислат ва фазилатларни ўзида мужассам эта олсагина унинг сўзи таъсирчан бўлади, дея қайд вилоят бош имом-хатиби.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал вилоят бош имом-хатиби  вилоятнинг чегара ҳудуди бўлган Сўх туманига ташриф буюрган эди.

Вакиллик матбуот хизмати

манба: fargonaziyo.uz

333 марта ўқилди

Янгиликлар

Top