muslim.uz

muslim.uz

— Бир эркак ҳаёти давомида учта қабр қазиши керак, деган гапни эшитгандим. Фикри ожизимча, бу сабоқ ва савоб учун шундай дейилган ёки бошқа сабабдан-ми? Бу гапга далил бўлувчи ҳадис бор-ми?

— Бир эркак ҳаёти давомида учта қабр қазиши керак, деган гап асосли эмас. Балки бу жамиятда бу каби ишларни ҳамма бажаришга тарғиб учун ҳамда ибрат-намуна олиш мақсадида айтилган бўлиши мумкин.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Тунейни қабул қилди.

Самимий учрашувда Фарғона вилояти ва Туркия ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида сўз борди. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг халқаро грантини ҳам жалб этган ҳолда Риштон туманидаги Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳини реконструкция ва реставрация қилиш лойиҳаси ҳам учрашувда алоҳида муҳокама қилинди.  



Жемалеттин Туней мажмуа лойиҳаси билан танишар экан, ҳар бир бино-иншоотнинг алоҳида сметасини ишлаб чиқиб уларга тақдим қилинса, якуний ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, ТИКА лойиҳадаги қайси объектларни молиялаштиришини ҳамда ташкилотнинг молиявий иштироки ҳажмини белгилашини маълум қилди. Мажмуанинг якуний лойиҳаси яқин кунларда туркиялик ҳамкорларга тақдим этилишига келишилди. 

Режалаштирилаётган лойиҳага кўра, “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгоҳи ҳудудида янги ва замонавий бино-ишоотлар қурилиши ва унинг негизида “Фиқҳ” илмий-амалий маркази ташкил этиш, кутубхона барпо этиш, Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғинонийнинг ҳаёти ва асарларига бағишланган музей ташкил этиш, зиёрат туризмини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 


М. Сулаймонов, ЎзА

Икки Ҳарами шариф раҳбарияти зиёратчилар учун янги хизмат – Масжид ал-Ҳаром ва унинг атрофи харитасини батафсил акс эттирувчи интерфаол экранларни тақдим этди.

Лойиҳа фойдаланувчининг бораётган манзилигача тўғридан-тўғри саёҳат йўналишларини тақдим этиш орқали асосий ибодат жойларига киришни осонлаштиради.

Интерфаол экранлар маълумотларни олтита асосий тилда акс эттиради. QR коди орқали маршрутларни шахсий қурилмалар ёрдамида кўриш мумкин.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

Янгиликлар

Top