Масжидлар билан ишлаш бўлими

Бўлим бошлиғи: М.Камолов
Масжидлар билан ишлаш бўлими юртимизда фаолият юритаётган 2 145 та жоме масжидга имом-хатиб ва имом ноиблар тайинлаш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, умумий иш фаолиятини назорат қилиш ҳамда аҳоли эҳтиёжига қараб янги масжидлар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва қайта қуришга кўмаклашиш каби бир қатор йўналишларда иш олиб боради.
Матбуот ва ахборот-таҳлил бўлими

Бўлим бошлиғи: К.Бурҳонов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан белгиланган замонавий талабларга мувофиқ ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади ҳамда фаолиятга доир янгиликлардан кенг жамоатчиликни сифатли ва тезкор хабардор қилиб боради.
Молиявий назорат ва таҳлил бўлими

Бўлим бошлиғи: И.Зуҳриддинов
Диний идора тасарруфидаги барча ташкилотлар молиявий ҳамда хўжалик фаолиятини назорат ва таҳлил қилади.
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими
Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида таълим-тарбия, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, таълим жараёни, ўқув режа ва ўқув дастурларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Хотин-қизлар масалалари бўлими
Бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда маҳалла отинойилари хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларида ҳамда уларнинг шаърий масалаларга оид муаммоларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам кўрсатадилар. Бу жараёнда диний идоранинг Хотин-қизлар масалалари бўлими барча ишларни мувофиқлаштириб боради.