Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июл, 2025   |   20 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
05:03
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:32
Bismillah
15 Июл, 2025, 20 Муҳаррам, 1447

Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

27.11.2023   751   1 min.
Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан учрашув ўтказдилар.


Самимий мулоқот чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи жанобларига Тошкент, Бухоро шаҳарларидаги нуфузли тадбирлар ва халқаро конференцияларда фаол иштироклари учун ташаккур айтиб, қозоғистонлик уламоларнинг халқаро форумдаги чиқишларини юқори баҳоладилар. Ўз навбатида Қозоғистон бош муфтийси самимий таклиф, хайрли дуо ва тилаклар учун миннатдорлик билдириб, муваффақиятлар тилади.


Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик диний-маърифий жабҳада ҳам изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарликни янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани ҳам алоҳида таъкидланди.


Мулоқотда Ўзбекистон томонининг Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралар раҳбарлари кенгаши ҳузурида Фатво ҳайъатини тузиш таклифининг амалий аҳамияти жуда юқори эканига урғу қаратилди. Мазкур ҳайъат глобал масалалардаги фатволар лойиҳасини ишлаб чиқиш, фатво идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш каби муҳим вазифалар билан шуғулланиши билан янада аҳамиятли эканига эътибор қаратилди.


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари икки давлат диний идоралари ҳамкорлигида амалга оширилаётган хайрли ишлар, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш, хусусан биргаликда глобал фатволарни ишлаб чиқиш, қардош халқларнинг диний эҳтиёжларини тўғри таъминлаш кабиларга ҳам тўхталдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди

15.07.2025   206   1 min.
“Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди

#Хушхабар

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетяпти. Шукрки, тез-тез бирор янги жоменинг очилиш маросимига ёки илк ғишт қўйиш тадбири ўтказилганига гувоҳ бўляпмиз.


Бу, албатта, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги инъикосидир.


Шу йил 14 июль куни Бўстонлиқ туманидаги «Сайидбой ўғли Вали Халфа» масжидининг янги биносидга илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда мутасадди раҳбарлар, вилоят бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туман бош имом-хатиби, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.


Эзгу ният билан янги масжидга қўйилган илк ғиштни Аллоҳ таоло муборак қилиб, тез ва қисқа фурсатда бу жоме қуриб битказлишини насиб айласин.

Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

“Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди “Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди “Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди “Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди “Сайитбой ўғли вали халфа” масжидига илк ғишт қўйилди
Ўзбекистон янгиликлари