Бухоро – Нақшбандия тариқатининг етти буюк пирлари ватани. Бу ерда тасаввуфнинг буюк вакиллари яшаб, диний ва ижтимоий фаолиятни юритиб, Бухорои шарифнинг гуллаб-яшнаши, равнақи ва маънавий тарбиясига ҳисса қўшганлар.
Бухородан 12 километр узоқликда жойлашган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси ўзига хос тарихий иншоот ва мусулмон мақбарасидир. Бу мамлакатимизда турли мамлакатлардан келган меҳмонлар ташриф буюрадиган асосий зиёратгоҳлардан биридир.
"Дунё" ахборот агентлиги мухбири Зафар Йўлдошқулов мусулмон оламидаги энг азиз қадамжолардан бири ҳақида фотосуратлар тили билан ҳикоя қилади.





Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.