Қадимий Деҳлидаги машҳур “Жоме” масжиди Шоҳжаҳон ташаббуси билан 1656 йилда қуриб битказилган. Иншоот қурилишида беш минг нафар ишчилар олти йил мобайнида хизмат қилишган. Унинг асл номи “дунё вакили бўлган масжид”дир. Ҳовлисига йигирма беш минг намозхон сиғади. Кийик терисига ёзилган Қуръони карим нусхаси мажсиднинг асосий ёдгорлиги саналади.
Шоҳжаҳон томонидан “Жоме” масжидга Бош имом этиб Сайид Aбдулғофур Шоҳ Бухорий тайинланади. У буюк бобокалонимиз, муҳаддис илмининг султони Имом ал-Бухорий авлодларидандир. Буни қарангки, “Жоме” масжиди ташкил топгандан ҳозирги вақтга қадар 13 нафар имом айнан Бухорий нисбасига эга бўлган.
Бундан ташқари, Шоҳжаҳон Aгра, Aжмер ва Лаҳорда ҳам бир қанча масжидлар бунёд эттирган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 6 миллион 565 минг 410 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллион кишига ёки 24,9 фоизга ошган.
Сайёҳларнинг энг кўпи қўшни давлатлардан келган. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 1 875 332 киши. Кейинги ўринларни Қозоғистон (1 553 688) ва Тожикистон (1 471 670) эгаллаган.
Шунингдек, туристлар сони бўйича кучли ўнликка Россия (585 558), Афғонистон (238 925), Хитой (223 479), Туркманистон (164 211), Туркия (95 466), Ҳиндистон (26 450) ва Германия (22 294) кирди.
Мутахассисларнинг фикрича, туризмининг ўсиши Ўзбекистоннинг саёҳат йўналиши сифатида жозибадорлиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати