Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2024   |   23 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:16
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:46
Хуфтон
21:14
Bismillah
29 Июл, 2024, 23 Муҳаррам, 1446

Фуқаролар мурожаатини ҳал этиш чоралари кўрилди

12.06.2024   307   1 min.
Фуқаролар мурожаатини ҳал этиш чоралари кўрилди

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тинглади.
Қабул давомида Андижон, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳамюртларимизнинг шаръий масалалари, масжидлар ҳолати, ва моддий ёрдам масалаларидаги арз ва мулоҳазалари эшитилди.
Мулоқотлар давомида муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилиши таъкидланди.
Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ САНАЛАРИ, ЖОЙЛАРИ ВА ТАРТИБЛАРИ

29.07.2024   396   5 min.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Видеолавҳалар