Бугун республикамизнинг барча ҳудудларидаги 2075 та жоме масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди.
Масжидларда намозхонлар Қурбон ҳайитининг фарз ибодатини адо этиши учун барча шароит яратилди.
Жамоат билан байрам намози ўқиш ниятида масжидларга йиғилган юртдошларимиз бугунги дориломон кунларимиз учун шукроналар келтириб, тинчлик-фаровонлик бардавом бўлишини сўраб дуо қилди.
Юртимиздаги жоме масжидларида ўқилган Қурбон ҳайити намози жараёнидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Ҳасанхон қори” жоме масжидида.
3. Андижон шаҳридаги “Имом Ал-Бухорий” жоме масжидида.
4. Бухоро шаҳридаги “Хўжа Исмат”, “Волидаи Абдулазизхон”, “БолоиҲовуз” ҳамда Жондор туманидаги “Қутайба Ибн муслим” жоме масжидларида.
5. Жиззах шаҳридаги “Қўшчинор” жоме масжидида.
7. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида.
9. Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” жоме масжидида.
10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжидида.
11. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Қирсадоқ” жоме масжидида.
12. Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Ҳазрати Мирижанда ота” жоме масжидида.
13. Фарғона шаҳридаги “Янги чек” жоме масжидида.
14. Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Шаҳидлар бобо” жоме масжидида.
ЎзА суратлари
Шу йилнинг 25-26-июль кунлари Қозон шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Евроосиё маконида анъанавий қадриятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон диний соҳа мутасаддилари қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.
Муҳаммадолим домла ўз чиқишида сўнгги йилларда юртимизда диний соҳа амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан ишлаш, диний таълимни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Бундай ўзгаришлар анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланиб, эътироф этилди.
Анжуман давомида «Катта Евроосиё халқлари: кундалик диний ҳаётнинг замонавий этнографик тадқиқотлари», «Қуръоннинг замонавий ислом маданияти ва таълимда акс этиш шакллари» каби мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати