Айни пайтда Самарқандда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Қуръон карим тиловати ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқуловнинг хайрли дуолари билан бошланди.
Зайниддин домла форум давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг тадбир иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттириш асносида хайрли тилакларни билдирди.
Тадбир давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу йилнинг 25-26-июль кунлари Қозон шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Евроосиё маконида анъанавий қадриятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон диний соҳа мутасаддилари қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.
Муҳаммадолим домла ўз чиқишида сўнгги йилларда юртимизда диний соҳа амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан ишлаш, диний таълимни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Бундай ўзгаришлар анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланиб, эътироф этилди.
Анжуман давомида «Катта Евроосиё халқлари: кундалик диний ҳаётнинг замонавий этнографик тадқиқотлари», «Қуръоннинг замонавий ислом маданияти ва таълимда акс этиш шакллари» каби мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати