*** Ғуслни вожиб қиладаган нарсалар ***
Қуйидаги барча ҳолларда ғусл қилиш фарз:
Сахиҳ ҳукмга кўра, юқорида санаб ўтилган сабаблар кишининг Исломни қабул қилишидан аввал содир бўлса ҳам, мусулмон бўлганидан сўнг ғусл қилиши лозим. Яъни бир киши Исломни қабул қилмасидан аввал бу сабаблардан бирини бажарди, сўнг мусулмон бўлди. Унинг ғусл қилиши фарздир.
Майитни ювмоқ фарзи кифоядир.
*** Ғуслнинг ҳикматлари ***
Ер юзида ҳеч қандай дин, ҳеч қандай тузум тозаликка Ислом дини каби катта аҳамият бермаган. Қуръони каримда инсонлар пок бўлишга чақирилган кўплаб оятлар мавжуд. Тозаликнинг аҳамиятини, покланишнинг турли шаклларини, тозаликка қаттиқ риоя этган мусулмонларнинг Аллоҳ наздидаги эътибор ва даражалари ғоят кучли ва таъсирли жумлалар билан ифода қилинган ҳадислар шу қадар кўпки, мўътабар ҳадис тўпламларида уларга алоҳида бўлимлар ажратилган. Машҳур мазҳаб имомлари ҳам ушбу покланиш шакллари масаласида энг кўп баҳс юритишган. Ҳар бир мусулмоннинг қилиши ёки қилмаслиги зарур бўлган ҳаракатларини аниқлаб бериш учун буюк олимлар томонидан таълиф қилинган фиқҳ китобларида тозалик доимо дастлабки, энг катта мавзу ҳисобланади.
Исломиятда деярли ҳеч қандай ибодат ёки амал йўқки, унга тегишли бир тозалик одоби зикр қилинган бўлмасин. Таом ейсизми, аввало қўлларингизни ювишингиз керак, дастурхондан тургач, яна қўлларингизни ювасиз. Қуръони каримни қўлга олиб, ўкимоқчимисиз? Буни таҳоратсиз ё жунуб ҳолда қилсангиз, гуноҳкор бўласиз.
Ҳар куни беш вақт намозни фақат таҳоратли ҳолда ўқишингиз мумкин. Яхши мўмин бўлсангиз, хар ҳафта жума намозига бормасдан аввал, жунуб бўлмасангиз ҳам яхшилаб ювиниб оласиз.
Сафарга чиқмоқчимисиз, дарҳол таҳорат қилиб олишингиз керак. Ухламоқчи бўлсангиз, таҳоратли ҳолда ётоққа киришингиз гўзалдир. Ҳатто қўлингиздан келса, ҳеч қачон таҳоратсиз юрмаслигингиз лозим. Жунуб бўлган ҳолда масжидга кириш жоиз эмас. Жунуб ҳолда катта узр бўлсагина, шунда ҳам, таҳорат олиб, қўлларни ювиб, оғизни чайгач, овқат ейишга рухсат берилган.
Ҳажга бормоқчимисиз? Эҳромга кирмасдан аввал ғусл қилишингиз, агар иложи бўлмаса, таҳорат олишингиз зарур. Каъбани бетаҳорат тавоф қила олмайсиз, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, муборак қабрларини таҳоратли ҳолда зиёрат қилишингиз мумкин. Либосларингиз, таомингизни, намоз ўқийдиган жойингиз, ётоғингиз кўзга кўринган ва кўринмайдиган барча ҳаром, нажаслардан пок бўлиши Аллоҳ таолонинг турли оятлар ва такрор-такрор бандаларига эслатиб ўтган буйруқларидир. Оятда айтилганидек, "Аллоҳ таоло покдир ва пок бўлганларни севгувчидир".
Сув танқис ва ноёб бўлган саҳролар юрти Арабистон ярим оролида вужудга келган Ислом динининг салкам бир ярим минг йил аввал ҳам тозаликка бу қадар катта аҳамият бергани ҳаммани ҳайратга солувчи мўъжизадир. Ҳолбуки, Ислом келганидан юз йиллар кейин ҳам дарёлар, кўллар, денгизларга бой бўлган Оврупада ифлосликлар туфайли вабо, ичтерлама каби ўта юқумли касалликлардан одамлар қирилиб кетар эди.
Инсоният дунёга келганидан то бугунгача, Исломнинг тозаликка беназир эътибори туфайли у кириб борган мамлакатларнинг ҳеч бирида ифлослик сабабли оммавий ўлим ҳодисалари кузатилган эмас.
Ислом динида барча ибодатлар моддий ва маънавий покликка етакловчи воситалардир.
Закот мол-дунёга берилишдан, хасисликдан қалбни тозалаш билан бирга, уни Аллоҳ йўлида мол-мулкидан холис фидокорлик қилишга ўргатади.
Рўза тўйиш нималигини билмайдиган нафснинг ирода билан, қисқа муддат бўлса ҳам, жиловланиб, ифлос ва жирканч жойлардан қутулиш сари ташланган қадамдир.
Беш вақт намоз инсонни Аллоҳдан узоқлаштирувчи, қалб ва фикрни булғовчи нарсалар зангини кетказишнинг умрбоқий режасини босқичма-босқич амалга оширишга ўхшайди.
Ҳаж эса тор фикр ва ғариб туйғулар, дунёвий ҳислар иллатидан покланиш учун исломиятнинг биллурдек соф, шонли ўтмишини ёдга олиш, муборак диёрларга бориб, Байтуллоҳни тавоф этиш, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, равзаларини, қаҳрамон саҳобаларни зиёрат қилишдир. Ҳаж қалбни Аллоҳдан бошқа нарсаларга боғланиш доғидан тозловчи энг олий ибодатдир. Хулоса қилиб айтсак, Ислом тозаликни севадиганлар, зоҳири ва ботини пок бўлганларнинг динидир.
Исломда ҳеч бир ибодат кўз-кўз қилиш ёки ўзини яхши кўрсатиш, риё учун бўлмаганидек, поклик ҳам кишини бошқаларнинг пок, чиройли, деб мақташлари учун эмас.
Мўмин киши бошқаларга чиройли кўриниш учун эмас, балки нафсини таҳлил қилиш ва динимиз буюрган амрларга итоат қилиш учун покланади. У фақат зоҳиран пок кўриниб, бошқаларни алданши катта гуноҳ деб билади. Таҳоратли ва жунуб бўлмаган мўмин билан бетаҳорат, жунуб, динсиз кишини ёнма-ён қўйсинлар. Уларнинг ташқи кўринишида катта бир фарқ сезмайсиз. Лекин мўмин жунуб ҳолида жуда ҳам безовта ва беҳузур бўлади, ҳатто ётоғида ҳам ухлай олмайди, фақат ғусл қилганидан кейингина кўнгли тинчланади.
*** Жунуб бўлгач, нима учун ғусл қиламиз? ***
Жанобатнинг сабаби бўлган маний вужуднинг ҳар томонидан сизилиб келароқ ташқарига чиқади, бутун танамиз «маҳсулоти» бўлган бу нажосатдан покланиш учун вужудни батамом ювишдек ақлга моне бошқа қандай амал бўлиши мумкин? Тиббиётда аниқ исбот қилинганки, жанобатга сабаб бўладиган ҳаракатлар, ички ва ташқи аъзоларнинг жуда ҳам тезкор фаолияти, худди инсон ўз шуурини йўқотиб қўядигандек бир жунбушга келиши натижасида юз беради. Тана жуда катта куч сарфлайди, қон айланиши ва нафас олиш тезлашади. Шунинг учун ҳам маний ажралиб чиққач, инсон чарчоқ, дармонсизлик ҳис қилади. Шу боис аъзоларни аввалги мўътадил ҳолатига қайтариш, тоза ҳаво билан таъминлаш учун динимиз бошдан-оёқ ювинишни буюради. Бугун ҳам саломатлик мавзуидаги китобларда, жанобатдан сўнг ювиниш жуда фойдали экани кўп таъкидланади.
Жинсий алоқа фарзанд дунёга келишининнг бир сабабидир. Фарзанд дин ва жамият учун фойдали, ёки аксинча зарарли инсон бўлиши ҳам мумкин. Шу боис фарзандни дунёга келтириш улуғ, айни пайтда, жуда катта масъулиятдир. Фарзанд солиҳ одам бўлса, ўтиб кетган ота-онасининг амал дафтарига давомли савоб ёзилиб туриши Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳадисларида зикр қилинган. Бундай авлодни вояга етказиш ҳам дунёда, ҳам охиратда жуда катта бахтдир. Аммо фарзанд динга, жамиятга зарар келтирадиган бўлса, аввало, ота-онанинг кўп юраги сиқилади.
Шунинг учун ҳам жанобатдан сўнг ғусл қилган мусулмон эр-хотин Аллоҳ таолога шундай ёлвораётгандек бўладилар: "Ё Раббий, ҳозиргина кетган ҳирсий ҳолатимиздан қутулиб, сенга юзланамиз. Сенга фақат пок ҳолдагина юзлана оламиз. Агар бу қўшилиш фарзанд туғилишига сабаб бўлса, динимизга, инсониятга ва бизларга хайрли авлод бўлишини сўраймиз. Сен ҳамма нарсага Қодир Зотсан!"
Аллоҳ барчамизни зоҳиран ва ботинан пок мусулмонлардан қилсин! Омин...
*** Ғуслни вожиб вдпмайдиган нарсалар ***
Куйидага ҳолларда ғусл қилиш вожиб эмасдир:
Аёллар билан алоқа қилинганида маний келмаса ҳам, ғусл вожиб бўлади.
*** Ғуслнинг фарзлари ***
Ғуслнинг учта фарзи бор.
Қуйидагилар ғуслнинг вожибларидир:
Изоҳ: Ғуслда аёллар ўрилган сочларини ечишлари шарт эмаслигига қуйидаги ҳадиси шариф далилдир: «Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, завжаларидан Умму Салама, розийаллоҳу анҳо, ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳдан, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ювинаётганимда ўрилган сочларимни ечишим лозимми, деб сўрадим. Ул зот, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, "Бошингга уч марта сув қуйишинг, сўнгра вужудингнинг қолган жойларига сув етказиб покланишинг кифоядир", деб жавоб бердилар».
*** Ғуслнинг суннатлари ***
Ғуслнинг ўн иккита суннати бор.
*** Ғусл одоби ва макруҳлари ***
Ғусл қилиш одоби таҳорат олиш одоби каби бўлиб, фақат ғуслда қибла томонга юзланмайди. Чунки ғуслда аврат жойлар очиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ: Нопок жой бўлгани учун, яланғоч ҳолда, дуо ўқиш учун бўлса ҳам ҳаммомда гапирмаслик мустаҳабдир. Аврат жойларига қараши ҳаром бўлган кишилар кўрмайдиган пана жойда ювиниш ҳам мустаҳабдир. Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло ҳаё соҳибидир, яширинган Зотдир. Шу боис ҳаёли ва аврат жойларини яширган кишини севади. Сизлардан бир киши ювинаётганда одамлар кўрмайдиган, пана жойни танласин", мазмунидаги ҳадислари билан мазкур масалада мусулмонлар қандай ҳаракат қилишларини кўрсатиб берганлар. Аёллар ҳам бошқа аёллар орасида ювинишга мажбур бўлсалар, бошқалар кўрмайдиган пана жой топишлари зарур. Эркаклар орасида эса аёллар ювинишни бошқа қулайроқ вақтга қолдирадилар. Холи жойда ғусл учун ечинган одамнинг авратини бошқа одам кўриб қолганида, ювинаётган киши эмас, унга қараган одам гуноҳкор бўлади.
Таҳоратдаги мақруҳ ҳолатлар ғуслда ҳам мақруҳдир.
*** Суннат бўлган ғусл турлари ***
Тўрт амал учун ғусл қилиш суннатдир:
*** Қуйидага ўн олти ҳолатда ғусл қилиш мустаҳабдир:
Такрорлаш учун саволлар
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
ТАЯММУМ:
Таямммумнинг сабаблари, вожиб бўлиш шартлари;
Таяммумнинг рукнлари;
Таяммумнинг суннатлари;
Сувни ахтариш;
Таяммум қилиб намоз ўқиш;
Яраси бор кишилар нима қилади?
Таяммумни бузадиган нарсалар;
Қўллари ва оёқлари кесилган кишилар.
МАСҲ БЎЛИМИ:
Маҳсига масҳ тортиш;
Маҳсига масҳ тортишнинг жоиз бўлиш шартлари;
Масҳнинг муддати;
Масҳнинг фарзи;
Масҳнинг суннатлари;
Масҳни бузувчи сабаблар;
Боғлагич (бинт), гипсга ўхшаш нарсалар ҳақида;
Такрорлаш учун саволлар;
Жумодул аввал ойининг навбатдаги ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!
00:00 Анонс
00:51 Ўзбекистоннинг бағрикенгликда бошқа давлатларга намуна экани эътироф этилди
01:35 Муфтий ҳазрат талабалар билан дилдан суҳбат қилдилар
02:16 Пойтахтда ўтказилган амалий тадбирлар аҳоли учун манфаатли бўлди
03:29 Масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйилди
03:58 Самарқанд ва Қашқадарё имомларининг малакаси оширилди
04:43 Наманганда диний бағрикенглик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
05:19 Имом Доримий меросига бағишланган танлов ғолиблари тақдирланди
05:37 Имконияти чекланганлар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат
06:13 Муфтий ҳазратлари бугун "Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” масжидига бордилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача