Тақво узун соқол, жунли жубба, бирон иш қилмай масжидда узоқ қолмоқ, ўзингдан зоҳидни ясаб олиб, одамларни сенга берадиган садақасига кўз тутиб ўтириш эмас. Тақво булардан кўра баландроқ, улуғроқ ва олийроқдир. Тақво илм ва амални ўзида жамлагандир. Илм тақводадир... Уни тушунибгина олиш ишларингизда фойда бермайди. Балки, фаҳмлаганингдек унинг тақозосига кўра амал қилишдир.
Шайх Аҳмад Кафтару
#Фаоллар_тақдирланди
Шу йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2025 йил учун обуна тарғиботларида фаол бўлган диний соҳа ходимлари муносиб тақдирланди.
Одамларга маърифат улашиш, аҳолининг билимини ошириш, диний саводхонлигини янада юксалтириш ҳар бир имом-хатиб. имом ноиби, отинойилар зиммасидаги бурчдир. Бу жараёнда даврий нашрларнинг алоҳида ўрни бор.
Тадбирда мазкур нашрларга 2026 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир хонадонга зиё кириб боришига ҳисса қўшиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида эса фаол имом-хатиблар «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.
Йиғилиш хайрли дуолар билан якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати