Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғаётганда: “Аллоҳумма соййибан нафиъан”, (Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Молингнинг закотини адо қилган бўлсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги(бурч)ни бажарибсан", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Яҳё домла РАЗЗОҚОВ,
Уламолар кенгаши аъзоси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.