Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2024   |   27 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:20
Шом
18:09
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2024, 27 Рабиъул аввал, 1446

Шошилманг! Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...

9.09.2024   3575   1 min.
Шошилманг! Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бамбук дарахтини экиб, бир йил тўлиқ кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди. Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.

Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.

Ичингизда уни таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин деб ўйлайсиз, лекин тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз. Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Шунда ўзингизга савол берасиз: Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!.

Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, бир ойда бўйи тўқсон қаричга етади.

Бамбук 5 йил давомида ер тагида томир отаётган бўлади.

Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?, деб сўрашганда Оз бўлса ҳам, давомлиси, деб жавоб берганлар (Имом Термизий ривояти).

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди

30.09.2024   297   1 min.
Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди

Устоз – жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги ку­нини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юл­дузлардир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун ҳам халқи­мизда “Устоз отангдек улуғ” деган чиройли иборалар бор. Шундай экан, устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор.


Пайғамба­римиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мураббийларга олимларни ҳурмат­лаш, муаллим ва устозларни улуғ­лаш борасида кўпгина қим­матли кўрсатмалар бер­ганлар.


Имом Аҳмад, Имом Табароний ва Ҳоким Убода ибн Со­мит­дан розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расу­лул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кексаларимизни улуғ­ламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олим­ларимизни (ҳақини) билмаган менинг умма­тим­дан эмас”, дедилар.
 

1-октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимларимиз Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги масжидларда кўп йиллар давомида хизмат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган нуроний имом домлалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлади.


Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати

Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди Фахрий имом-хатиблар байрам билан қутланди
Ўзбекистон янгиликлари