Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2024   |   25 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:24
Пешин
12:15
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
26 Ноябр, 2024, 25 Жумадул аввал, 1446

Аёл кишини уйдан чиқармаслик керакми?

24.10.2024   3181   4 min.
Аёл кишини уйдан чиқармаслик керакми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ислом аёлларни уйда тутқундек ушлаб ўтиришга чақирадими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аёллар сизнинг қарамоғингиздадир, деган сўзлари аёлни уйдан чиқармай ўтириш дегани эмас. Аксинча, бу сўз эркаклар аёллар учун масъул эканини билдиради, холос. У зот аёлларга меҳрибонлик қилиб, уларнинг тарафини олиб, эркакларни аёлларга яхшилик қилишга буюрмоқдалар, холос.

Ислом қизларни уйдан ташқарида ҳам иффатини сақлаган ҳолда, ўзини эмин-эркин ҳис қилишини таъминлашга жуда қаттиқ эътибор қаратган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Мадинаи Мунавварада қизлар учун алоҳида ўйингоҳлар бўлган. Қизлар у ерларга бориб, бегона эркакларнинг кўзидан йироқда бемалол ўйнаб-кулиб, кўнгилларини ёзганлар, ҳордиқ чиқарганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга унаштирилган пайтим эди. Мадинага келиб, Бану Ҳорис ибн Ҳазраж қабиласига жойлашдик. Ўша пайтда касал бўлиб қолиб, сочларим тўкилиб, сийраклашиб, калта бўлиб қолди. Орадан йиллар ўтди. Бир куни дугоналарим билан арғимчоқ учиб ўтирсам, онам келиб, мени чақирдилар. Ёнларига югуриб бордим. Нега чақирганларини айтмай, қўлимдан етаклаб, ҳовлининг дарвозаси ёнига олиб бордилар. Югуриб ўйнаганим учун ҳансираётган эдим. Бироз нафасимни ростлагач, онам озгина сув олиб, юзимни, бошимни артдилар. Кейин мени бир ҳовлига олиб кирдилар. Қарасам, у ерда ансория аёллар бор экан, ҳаммалари “Хайрли бўлсин, баракали бўлсин”, деб табриклар айтишди. Онам мени уларга топширдилар. Улар мени ясантиришди. Чошгоҳ пайти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар, кейин у зот билан бирга кетдим» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган).

Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қандай турмуш қурганларини айтиб беряптилар. Эътибор берайликки, оналари келиб, узоқдан туриб, баланд овозда чақирганда Оиша онамиз қизлар учун ажратилган ўйингоҳда дугоналари билан арғимчоқ учиб, завқланиб, шодланиб ўйнаётган эканлар.

Уламолар ўша пайтдаги арғимчоқлар икки хил бўлганини айтганлар.

Биринчиси ҳақида имом Нававий ва имом Суютий бундай дейишган: “Арғимчоқ – ёш болалар, қизлар ўйнайди узун тахта. Тахта бирор баланд нарсанинг устига ўрнатилади, икки тарафига икки киши ўтириб, уни ҳаракатлантиради. Арғимчоқнинг бир тарафи кўтарилса, иккинчи тарафи пастлайди”.

Иккинчи хил арғимчоқ эса икки учи юқорига боғланадиган арқон бўлади. Бир одам арқонга ўтириб, у ёқдан бу ёққа ҳаракат қилиб учади. Оиша розияллоҳу анҳо мана шундай арғимчоқда учиб ўйнаганлар. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз “Мен икки хурмо дарахти ўртасидаги арғимчоқда учаётган эдим, онам келиб, мени ундан туширдилар”, дейдилар. Демак, ҳадисда келган арғимчоқ (баъзи шеваларда ҳалинчак ҳам дейилади) икки учи дарахтнинг шохига ёки иморатнинг ёғочига боғланган арқон экан.

Уламолар бу ҳадисни фақат ёш болалар эмас, балки бўйи етган қизлар, аёллар ҳам бегона эркакларга аралашмаслик шарти билан арғимчоқ учиши жоизлигига далил қилиб келтирганлар.

Энди икки хил ҳарактердаги қизни мисол қилиб келтирсак. Уларнинг бири уйдан ҳадеб чиқавермаса ҳам, ҳаётдан мамнун яшайди, чунки ташқарига фақат ўқиш ёки бошқа бирор зарурат учун чиқади. Аммо уйда ўтирганида ҳам завқланиш йўлларини қидиради. Уйида вақтини хотиржам, ғам-ташвишсиз ўтказади, буни ўзи учун шараф деб билади, ўзини доимо яқинларининг ҳимоясида, бегоналардан, ёмон кўзлардан панада деб ҳис қилади.

Яна бир қиз борки, уйда ўтиришни ўзига зиндон деб билади. Ўқиш, иш баҳона эртадан кечгача кўчада бўлади, ўзини ўтдан чўққа уради, ўзини, ҳуснини, кийимларини кўз-кўз қилиш, нима қилиб бўлса-да, уйдан ташқарига чиқиш пайида бўлади.

Энди сизга савол:

Шу икки қиздан қайси бири бахтлироқ? Қайси бирининг ғам-ташвишлари камроқ? Бу икки йўлни бирлаштириб, яхши натижага эришиш мумкинми?

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.

Бошқа мақолалар

Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

26.11.2024   3001   2 min.
Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

2024 йил 26 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида амалий тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳарларнинг бош имом-хатиблари,  Янгийўл тумани имом-хатиблари, отинойилари, шунингдек, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди. 

Йиғилишда имом-хатиб ҳамда отинойилар “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш, масжидни бошқариш, фаолияти ҳамда ҳужжат юритиш ишларини яқиндан ўрганиш, пешин намозларида долзарб мавзуда маъруза қилиш каби масалалар муҳокама қилиниб, Ишчи гуруҳ тузилди. 

 

Кун давомида Ишчи гуруҳ аъзолари Янгийўл шаҳрининг 2 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари оилаларга кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар.

Тарғибот тадбири давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалий тарғиб қилинди. Хусусан, Янгийўл туманидаги “Хонтўра ҳожи” жоме масжиди ҳудудида 100 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, “Эзгулик боғи” номли мўжаз боғ яратилди.


Зайниддин домла Эшонқулов кўчат экишда қатнашган имом-хатиблар ва маҳаллий аҳолисига юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаш баробарида мазкур боғ айтилган сўзнинг амалий ифодаси бўлганини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб, барчани бундай эзгу ишларга ҳисса қўшишга чақирди.


Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Янгийўл тумани масжидлардаги камчиликларни бартараф этиш, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 


Тошкент вилояти имом-хатиблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти 2024 йилнинг 12 декабрь куни Чиноз туманида ўтказилиши режалаштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди