Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади

28.11.2024   4491   1 min.
Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига биноан, республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузиш ва доимий мониторингини юритиш вазифаси белгиланган.


Ушбу қарор асосида республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестри, каталоглари ва электрон нусхалари тузилади. Бир жилдда Қуръон қўлёзмалари 1000 донаси илмий тавсифлари, китобнинг ҳолати, безаклари, муқовалари, ўлчамлари, уни кўчирган хаттот ва китоб ҳақидаги маълумотлар тўлиқ ифодасини топади.


Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов томонидан Қуръон қўлёзмаларининг алоҳида реестрини тузиш таклифи берилди ва шу асосда марказда тегишли ишлар бошлаб юборилди.


"Республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларни ўрганиш ишлари амалга оширилган. Ҳозирги кунгача 9000 дан ортиқ манбаларнинг давлат реестри тузилди", — дейди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўлими масъул ходими Азимжон Ғофуров.

Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати

Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

06.12.2024   22774   1 min.
Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.