Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Фисқу фужур ва гуноҳлардан нафрат қилмаслик ҳам гуноҳдир. Гуноҳлардан нафрат қилиш ва уларни ёмон деб билиш – иймон ва Исломнинг тақозоси. Лекин гуноҳларга мубтало одамга нисбатан қалбда хақорат бўлмаслиги лозим. Балки унга раҳм қилиш керак. Бир одам бемор бўлса ва муолажа учун шифокор олдига борса: “Сен нега касал бўлдинг?” дея ундан норози бўлиш шифокорнинг иши эмас. Балки, “бу бечора дардга мубтало бўлибди”, деб касалга раҳм қилади ва муолажани бошлайди. Кейин ортидан “Аллоҳим! Унинг дардини кетказ!” дея ҳаққига дуо қилади.
Гуноҳкор, фосиқ одам билан ҳам худди шундай муомала қилиниши лозим. Уларнинг фисқу фужурига ғазаб ва нафрат бўлаверсин. Лекин унинг ўзига нисбатан эмас. Балки, “Бу одам Роббимнинг яратган бандаси” деган эътибор билан унга муҳаббат қилсин ва Аллоҳ таоло уни тўғри йўлга бошласин дея дуоларида илтижо этсин".
"Насиҳатлар гулдастаси" китобидан
О'збекистон Маҳаллалар уюшмаси томонидан тайёрланган юқоридаги роликда "Маҳалла еттилиги" таркибининг вазифалари ҳақида ма'лумот берилган.
"Еттилик" қуйидагилардан таркиб топган: маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ ходими ҳамда ижтимоий ходим.