Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Апрел, 2025   |   4 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:44
Қуёш
06:05
Пешин
12:32
Аср
16:57
Шом
18:52
Хуфтон
20:07
Bismillah
02 Апрел, 2025, 4 Шаввол, 1446

Бир ҳадис шарҳи: Жаннат ва дўзах жуда яқин

31.01.2025   4655   1 min.
Бир ҳадис шарҳи: Жаннат ва дўзах жуда яқин

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Жаннат сизларнинг ҳар бирингизга кавушининг боғичидан ҳам яқинроқдир, дўзах ҳам худди шундай (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ: Ушбу ҳадисда озгина бўлсада, яхшилик қилиб қолишга тарғиб ва озгина бўлсада, ҳам ёмонлик қилишдан қайтариш бор. Чунки тоат-ибодат инсонни жаннатга яқинлаштиради, гуноҳ-маъсият эса, уни дўзахга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло айтади: Ким бир зарра миқдорича яхшилик қилса, уни кўради. Ким бир зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

02.04.2025   963   1 min.
Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг масжидларда хавфсизлик техникасига риоя қилишга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжид мўмин-мусулмонлар ибодат қиладиган жамоат жойи бўлгани туфайли унинг хавфсизлигини таъминлаш доимо долзарб вазифа экани таъкидланди. Жумладан, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва буларга туташ ҳудудларда техник жиҳатдан осойишталикни таъминлаш устувор масала эканига алоҳида урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ҳудудлардаги барча масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, жумладан, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари ва қозонхоналарни тўлиқ  назоратдан ўтказишни тегишли масъулларга топширдилар. Шунингдек, янгидан бунёд этилаётган ва жорий таъмирланаётган жомеларда қурилиш-архитектура меъёрларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари келгyсида Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида бўлгани каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, масжид маъмуриятининг масъулиятини ошириш, ҳар бир объект ва техник хизмат кўрсатиш қурилмаларига алоҳида жавобгар шахс тайинлаш юзасидан кўрсатмалар бердилар. Шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг мунтазам назоратидан ўтказиб туриш муҳимлигини билдирдилар.
Мамлакатимизда жойлашган масжидларда хавфсиз шароит яратиш, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш талабларини назорат қилишга оид Диний идора бўйруғини бажариш алоҳида таъкидланди.

Баён этилган топшириқ ва кўрсатмалар республиканинг барча худудларидаги имом-хатибларга ҳам етказилиб, ижроси назоратга олингани  маълум қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари