Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Апрел, 2026   |   12 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:07
Пешин
12:32
Аср
16:56
Шом
18:52
Хуфтон
20:06
Bismillah
01 Апрел, 2026, 12 Шаввол, 1447
Мақолалар

Қор ёққанда ўқиладиган дуо

12.02.2025   17073   1 min.
Қор ёққанда ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ 

Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси.

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).
 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бандам Мендан уялмайди

01.04.2026   585   1 min.
Бандам Мендан уялмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг ўз бандаларидан уялиши нима эканини биласизми?

Тавротда айтилган: “Гуноҳ қилишдан уялгин, дарҳақиқат, сени жазолашдан Мен ҳам уяламан”.

Шунингдек, яна илоҳий китобларнинг бирида бундай дейилган: “Бандам Менга бўлган муносабатда адолатсиздир: Мен унинг сўраган нарсасини рад қилишга уяламан, ҳолбуки, у итоатсизлик қилганида Мендан уялмайди ҳам”.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳақиқатда Аллоҳ энг ҳаёли, энг саховатлидир. Қачонки бандаси недир сўраб илтижо билан қўл очиб дуо қилса, Аллоҳ бу дуога жавоб қилмасликдан уялади” (Имом Баззор ривояти).

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.
 

Мақолалар