Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Феврал, 2025   |   28 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:43
Қуёш
07:01
Пешин
12:41
Аср
16:27
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Феврал, 2025, 28 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

Учтепа туманида "Жаҳолатга қарши — маърифат" тадбири бўлиб ўтди

27.02.2025   674   1 min.
Учтепа туманида

О‘збекистон Республикаси Дин ишлари бо‘йича қо‘мита, Учтепа туман ҳокимлиги ҳамда Ма’рифий тарг‘ибот маркази ҳамкорлигида Учтепа туманида О‘збекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи о‘ринбосари Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида “Жаҳолатга қарши ма'рифат” шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида ма'навий-ма'рифий тадбир о‘тказилди.  
Тумандаги 229-мактаб фаоллар залида о‘тказилган ушбу учрашувда, не’матлар шукри ила зиёда бо’лиши шунингдек, ибодатда ко‘р-ко‘рона тақлиднинг салбий жиҳатлари каби мавзуларда ҳамда ёшларни илм олиши муҳимлиги то‘г‘рисида то‘хталиб о‘тилди. Ма'руза давомида фарзандларни ёт г‘оялар та'сиридан сақлаш, сог‘лом э'тиқодли қилиб тарбиялашда ҳар бир ота-онанинг вазифалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир со‘нгида  ақидавий ҳамда мазҳабсизликнинг салбий оқибатларига доир берилган саволларга атрофлича  жавоблар берилди.

https://t.me/marifiymarkaz/5975 

Учтепа туманида Учтепа туманида Учтепа туманида
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Онкологик касалликларда рўза тутиш

27.02.2025   305   1 min.
Онкологик касалликларда рўза тутиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Авваламбор, саратон касаллиги босқичини ва даъволаш кетма-кетлигини билиб олиш керак. Саратон касаллигининг бирламчи даво муолажасини олаётган ёки операция ўтказилганидан кейин ҳали икки ой тўлмаган бўлса ёки кимё ва нур терапиялари олиниб, орадан икки ой ўтмаган бўлса рўза тутиш тавсия қилинмайди.

Қачон рўза тутиш мумкин?

Ҳар қандай саратонга қарши олинган муолажалардан кейин, икки ойдан ошган бўлса яъни биз бу касалликни якунига етган, ремиссия (уйқу ҳолатига ўтган касаллик) ҳолати деб баҳоланади. Шундай ҳолатларда рўза тутиш мумкин. 

Кичик эслатма

Айнан ошқозон-ичак тракти саратони билан касалланган беморларда операциялар, мисол учун: ошқозон, ошқозон ости бези олиб ташланган ҳолатлар, ўт йўллари, жигар саратони билан оғриган беморларда ремиссия ҳолатида ҳам рўза тутиш, касалликни уйғотишга ёки организмни кейинги кутиладиган даво муолажаларини олишга тайёргарлик қисмини тўхтатиб қўйишига олиб келади. Бу билан бизнинг даволаш натижаларимиз нормал ҳолатдан кўра пасайиб кетиши мумкин.

Унутманг

Ҳар қандай қарорга келишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг!

Мақсуд Маллаев,
Онколог шифокор.

Рамазон