Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июн, 2025   |   24 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:41
Bismillah
20 Июн, 2025, 24 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Муборак ойда моддий ва маънавий кўмаклар салмоғи ортмоқда

06.03.2025   16019   1 min.
Муборак ойда моддий ва маънавий кўмаклар салмоғи ортмоқда

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рамазон ойида барча одамларга меҳрибон бўлиб, энг кўп саховатли бўлганлар. Ибн Аббос (р.а.) ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли инсон эдилар. Айниқса, Рамазонда саховатлари янада ошарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Рамазонда эсаётган мўътадил шамол каби одамларга саховат кўрсатардилар”, дейилган.

 

Давлатимиз раҳбарининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда. Имом-хатиблар саъй-ҳаракати билан аҳолининг маънавий-моддий кўмакка муҳтож қатламига кўрсатилаётган ёрдамлар салмоғи тобора ортмоқда. Муборак ойда марғилонлик имом-хатиблар ҳам тарғибот гуруҳи фаоллари билан шаҳардаги ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий кўмак ва ҳимояга муҳтож шахслар, ўзга дин ва миллатга мансуб кишилар ҳолидан хабар олдилар. Улар билан мулоқот ўтказиб, муаммолари ўрганилди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тилга олинди, турли миллат ва дин вакиллари бағрикенглик руҳида ва дўстона муносабатда яшаётганлар эътироф этилди. 
 

Дарҳақиқат, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю халқ фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган. Аллоҳ таоло бандаларини урушишга, бир-бирларининг қонини тўкишга, можаролар чиқаришга эмас, қандай дин ва эътиқодда бўлишдан қатъий назар аҳилликда, бир-бирларига бағрикенгликда, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаган ҳолда яшашга буюрган.

Ташриф давомида халқимизни Рамазон ойи билан муборакбод этилди, тинчлик ва хотиржамликка яна бир бор шукрона келтириб, дуо қилинди. 


Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Муборак ойда моддий ва маънавий кўмаклар салмоғи ортмоқда Муборак ойда моддий ва маънавий кўмаклар салмоғи ортмоқда Муборак ойда моддий ва маънавий кўмаклар салмоғи ортмоқда Муборак ойда моддий ва маънавий кўмаклар салмоғи ортмоқда
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

18.02.2025   69405   1 min.
Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.

 

Мақолалар