Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Март, 2025   |   9 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:27
Қуёш
06:45
Пешин
12:39
Аср
16:37
Шом
18:26
Хуфтон
19:39
Bismillah
09 Март, 2025, 9 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Рамазон ҳадялари тарқатилди

7.03.2025   1959   2 min.
Рамазон ҳадялари тарқатилди

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали вакиллари муборак Рамазон ойи муносабати билан ижтимоий қийналган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, моддий-маънавий кўмак бериш баробарида улар ҳолидан хабар олишди.


Филиал раҳбари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилиб келаётган 15 нафар турли сабабларга кўра ижтимоий вазияти ночор, боқувчиси йўқ ва бемор кимсалар ҳолидан хабар олинди. Шу куни улар яшаётган хонадонларга кириб борилиб, кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия жамланмалари топширилди. Мухтожларнинг дуоси олинди.

 

....

 

Ўзбекистон кўпмиллатли давлат ҳисобланади. Азал-азалдан юртимизда турли миллат вакиллари тинчлик-хотиржамликда умгузаронлик қилиб келмоқда. Айни саховат ва бағрикенглик ойида ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз қаторида бошқа миллат ва дин вакиллари ҳам Рамазон хайр-саховати, шукуҳидан бебаҳра қолмаяпти.


Жумладан, яқинда Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилган хайрия тадбирлари давомида Жиззах шаҳрида яшовчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзга дин вакилларига мурувват кўрсатилди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб эҳтиёжманд кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди. Икки нафарига дам олиш масканига йўлланма берилди.


Набий алайҳиссалом ҳар бир кишининг қайси динга мансублигидан қатъи назар, аввало, унинг инсонлиги учун одамийлик нуқтаи назаридан ҳурмат қилиш лозимлигини таъкидлаганлар. Абдураҳмон Абу Лайло ривоят қиладилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларидан одамлар тобут кўтариб ўтишди. Шунда у зот ўринларидан турдилар. Кейин саҳобалар унинг яҳудий эканини айтишди. Шунда Расулуллоҳ: У руҳ эгаси – инсон эмасми?!” дедилар».


Хайрия тадбирлари давом этмоқда.


Рамазон ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга илиқлик улашган, уларга ғамхўрлик кўрсатган саховатли ҳомийлардан Аллоҳ рози бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Рамазон ҳадялари тарқатилди Рамазон ҳадялари тарқатилди Рамазон ҳадялари тарқатилди Рамазон ҳадялари тарқатилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Рўза депрессиядан халос қилади

18.03.2024   5012   1 min.
Рўза депрессиядан халос қилади

Рўзадор кишининг чанқоқлиги унинг сабр-бардошини оширади, зеҳнни ўткирлаштириб, фикрини жамлайди ва асабни тинчлантиради.

Рўза ақлий ва нафсий иллатларни кетказиб, руҳий тушкунликдан халос қилади. Буни доктор Ю. Николаев ўз илмий тадқиқотида исботлади. У 1000 нафар беморни рўза билан муолажа қилди. Натижада, улардан 65% нинг ҳолати ижобий томонга ўзгарди. Беморларнинг ярмиси олти йилдан сўнг буткул соғайиб кетди. Шундан сўнг, у яна 35 та беморга “рўза дастури”ни қўллаб кўрди. Улардан 24 таси касалидан халос бўлди.

Баъзи шифокорлар сийдик йўли ва буйрак касалликлари билан оғриган беморларни рўза тутишдан қайтарадилар. Лекин мутахассисларнинг бу борада олиб борган тадқиқотлари бунинг аксини кўрсатди, яъни, рўза сийдик йўли касалликларига салбий таъсир қилмаслиги аниқланди.

Ислом динида бандаларга тоқати етмайдиган машаққатли, қийин амаллар таклиф қилинмайди. Хусусан, Рамазон рўзасини тутишга шаръий узри бор кишиларга енгиллик ато қилинган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди(Бақара сураси, 185-оят).

Агар рўза тутиш билан беморлар, кексалар, мусофирларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлнинг ўзига ва гўдагига зарар етадиган бўлса, шариатимизда монеълар бартараф бўлгунча рўза тутмай туришликка рухсат берилган.

"Исломда саломатлик" китобидан олинди.