Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Апрел, 2026   |   17 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:37
Қуёш
05:58
Пешин
12:31
Аср
17:00
Шом
18:57
Хуфтон
20:12
Bismillah
06 Апрел, 2026, 17 Шаввол, 1447
Мақолалар

Қўлига суянган ҳолда ўтириш

22.08.2025   12921   1 min.
Қўлига суянган ҳолда ўтириш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Чап қўлни орқага қилган ҳолда, унга суяниб ўтириш жоизми? Ёши катталар бу ишни “ёмон” деб, қайтаришади.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Ёши катталар бу ишни бежизга “ёмон” деб, қайтаришмаган. Зеро, бу макруҳ амал саналади. Бу ҳақда Шарид ибн Сувайд исмли саҳобий розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

مَرَّ بي رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم وأنا جالسٌ هكذا وقد وَضَعْتُ يَدِي اليُسْرَى خلفَ ظهري واتَّكَأْتُ على أَلْيَةِ يَدِي فقال أَتَقْعُدُ قَعْدَةَ المغضوبِ عليهم

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолдилар. Мен чап қўлимни орқамга қўйиб, қўлимнинг кафтига суяниб ўтирган эдим. Шунда У Зот “Ғазаб қилинганларни ўтириши каби ўтирасанми?”, деб танбеҳ бердилар” (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Шунга кўра фақиҳлар “Киши хоҳ бир қўлига суянсин, хоҳ икки қўлига суянсин, фарқи йўқдир. Яъни, ҳар иккала ҳолатда ҳам макруҳ бўлади”, деганлар (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби асосида). Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Нега она сути 3 хил рангда бўлади?

06.04.2026   534   1 min.
Нега она сути 3 хил рангда бўлади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Она сути одатда уч хил: оқ, қаймоқсимон ва сариқ рангда бўлади.

Нима сабабдан она сути турли хил ранг бўлади ва улар бир-биридан қандай фарқ қилади?

Одатда, она сути оқ рангда ва чақалоқнинг ўсиши ҳамда ривожланиши учун етарли миқдорда сув, оқсил ва ёғдан ташкил топган бўлади. Агар чақалоқ енгил касал бўлса, она сути таркибида иммунитетни кучайтирувчи антитела ва витаминлар кўпаяди. Фарзанд оғир касал бўлганда эса, сутдаги лейкоцит (оқ қон таначалари)лар кескин кўпайиб, вирус ва бактерияларга қарши фаол курашади.

Чақалоқ 4-5 соат давомида овқатланмаганида, она сути таркибидаги сув ва лактоза миқдори ошади ва ёғ миқдори камаяди. Яъни, онанинг танаси чақалоқ сувсизланаётганини сезади ва сут таркиби ўзгаради. Субҳаналлоҳ...


Буларнинг барчаси ўз-ўзидан содир бўладими? Албатта, йўқ, бу – Аллоҳнинг қудрати, иродаси ва ҳикмати ила бўлади.

Бу борада швециялик иммунолог Ларс Ҳенсон (Lars Hanson) ва биолог Питер Ҳартман (Peter Hartmann) йиллар давомида тадқиқотлар олиб боришган ҳамда содир бўлган жараёнлардан ҳайратга тушишган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз(Наҳл сураси, 78-оят).

Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар” (Иброҳим сураси, 34-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар